Таэквондочиларимизнинг илк ғалабаси
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида “Катта дубулға“ саралаш мусобақасида илк ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Биринчи кун доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўрт нафар вакили — Диёрбек Тўхлибоев (68 кг.), Нажмиддин Қосимхожиев (68 кг.), Шуҳрат Салаев (+80 кг.) ва Феруза Содиқова (67 кг.) даянгга кўтарилди.

Оғир вазн тоифасидаги баҳсларда Шуҳрат Салаев мусобақанинг кумуш медалига эга чиқди. Нейтрал мақомдаги Рафаел Алюкаевга қарши баҳсда ҳамюртимиз кичик ҳисобли фарқ билан имкониятни бой берган бўлса-да, 2026 йилда ўтказиладиган “Катта дубулға“ асосий мусобақаси иштирокчисига айланди.
Қолган спортчиларимиз эса афсуски, турли босқичларда имкониятларни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА