Австриянинг Инсбурк шаҳри мезбонлик қилган G1 тоифасидаги “Austrian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси юксак натижаларни қайд этди.

Мусобақада 50 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 800 га яқин спортчи иштирок этди. Мазкур нуфузли беллашувда юртимиз шарафини ҳимоя қилган таэквондочилар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритди. Ушбу натижа эвазига Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.  

Турнир давомида терма жамоамиз вакилларидан Назарали Назаров (63 кг.), Ёдгор Жўрабоев (87 кг.), Мадина Мирабзалова (57 кг.), Озода Собиржонова (67 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг.) олтин медални қўлга киритган бўлса, Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг.), Камрон Мансуров (58 кг.), Азизбек Абдуқодиров (87 кг.) ва Марат Мавлонов (+87 кг.) кумуш медали билан тақдирланди.  

Шунингдек, Омонжон Отажонов (58 кг.), Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг.), Зуҳра Тожиматова (46 кг.) ҳамда Шабона Абдувалиева (57 кг.) ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.  

Ушбу ғалаба юртимизда таэквондо WT спортига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шароитларнинг амалий ифодасидир.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз Австрияда тенгсиз бўлди