Таэквондочилар ҳам Токиога йўл олди
Хабарингиз бор, ёзги олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган боксчиларимиз машғулотларни кунчиқар юртда давом эттирмоқда.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг хабар беришича, бугун таэквондо бўйича 23 кишидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам Япония иқлимига мослашиш мақсадида Токиога йўл олди.

Жорий йилнинг 22 июлигача давом этадиган ўқув-машғулот йиғинларида терма жамоамиз аъзолари кенгайтирилган таркибда машғулотларни ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон таэквондочилари тарихда илк бор 4 нафар спортчи билан ёзги олимпия ўйинларида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Т. РЎЗИЕВ.