Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Бизнес-омбудсман маълумотига кўра, ташкилотга кўплаб тадбиркор ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан уларнинг ер майдонлари ноқонуний олиб қўйилганлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан бири Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи “Ҳосил” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) унинг мулк ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, Сайхунобод тумани ҳокимининг қарори билан фермер хўжалигига 32,7 га ер майдони ажратилган бўлиб, тарафлар ўртасида 50 йил муддатга ер ижара шартномаси тузилган. Бироқ мазкур шартнома ҳокимнинг ғайриқонуний қарори билан бир томонлама бекор қилиниб, ер майдони туман ҳокимлигининг захира фондига қайтарилган. Таъкидлаш жоиз, фермер хўжалиги унга тегишли ер майдони захирага олиниши тўғрисида огоҳлантирилмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиб, Гулистон туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида 32,7 га ер майдонини туман захира фондига қайтариб олиш ва Сайхунобод тумани ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган узоқ муддатли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас, деб топилиб, фермер хўжалигига аввалроқ ажратилган ер майдони қайтариб берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг ери қайтарилди