Тадбиркорнинг 570 миллион сўмлик ҳақи ундирилди
Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан “Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖнинг фойдасига қарздор “Alyorteks” МЧЖдан 570 млн. сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжатига асосан белгиланган тартибда ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан “Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖнинг фойдасига 570 млн. сўм қарздорлик ундирилишига эришилди.
ЎзА