Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш ва янги қулайликлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов ва Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Унда лойиҳа ташаббускорларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Янгийўл шаҳрида ташкил этилган кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган мис ва алюмин кабеллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “ALUKABEL PAYRAV” корхонасида ишчи-ходимларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Бу лойиҳа 1,3 гектар ер майдонга жойлаштирилган ҳамда йиллик қуввати 600 миллион тонна турли хилдаги мис ва алюмин кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Ҳозирда корхонада 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган. 

Ўрганиш давомида ушбу корхонанинг келгуси фаолиятидаги истиқболли лойиҳалари, уларнинг коммуникация ва логистика билан боғлиқ таклифлари тингланди. Уларнинг ижроси бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва назоратга олинди. Шунингдек, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Х.Бўриев раҳбарлигида Чирчиқ шаҳрида жойлашган кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.  

Унда кичик саноат зоналаридаги қурилишга рухсатнома олиш, лойиҳани келишиш ва экспертиза хулоса олиш, кадастр, коммуникация тармоқларига уланиш, бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш, банк, солиқ, микромолия ташкилотлари билан муносабатларга оид 12 тага яқин мурожаатлар тингланди. Уларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. 

Шунингдек, саноат зоналари ихтиёридаги ер участкалари ва бино-иншоотлардан йиллар давомида самарасиз фойдаланиш ҳолатлари юзасидан муносабат билдириб бориш, лойиҳаларни жойлаштиришда ҳудудларнинг географик жойлашуви ҳамда инфратузилма имкониятларини инобатга олиш зарурлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорликни фаол ривожлантириш давр талаби