Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу асосда қонунчиликда қандай янгиликлар жорий этилади? Бу саволга адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов жавоб берди:  

– Қонун билан амалдаги бир кодекс ва учта қонунга тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятини чекловчи нормаларни бекор қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Булар – Солиқ кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ва “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунлардир.  

Солиқ кодексида солиқ тўловчилар сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланмоқда.  

Амалдаги тартибга кўра, сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарор устидан юқори турувчи солиқ органига шикоят қилингандан (шикоят кўриб чиқилганидан) кейин судга мурожаат қилиш мумкин.  

Эндиликда, агар қонун амалиётга жорий этилса,  тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқуқларини тўғридан-тўғри суд орқали ҳимоя қилиши ёки маъқул деб ҳисобласа, юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.  

Шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” ҳамда “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорлик субъектларининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш мажбуриятларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.  

Айни пайтда қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида қабул қилинди. Қонунчиликка юқорида назарда тутилган янги  ўзгартиришлар киритилиши натижасида юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантиришдаги бюрократик тартиблар бекор қилинишига ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча харажатларнинг олди олинишига эришилади.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектларининг суд орқали ҳимояланишини чекловчи нормалар бекор қилинади