Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси табиий монополия ва рақобат тўғрисидаги иккита қонун билан иш фаолиятини кўрсатар эди. Иккита қонуннинг бирлаштирилиши натижасида янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 2023 йилнинг 3 октябридан кучга кирди.

Қонуннинг кучга кириши натижасида тадбиркорлик субъектларига қандай эркинликлар берилди?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи Отабек Садуллоев мазкур саволга қуйидагича жавоб берди.

—Қонуннинг кучга кириши натижасида тадбиркорлик субъектларига кўплаб эркинликлар берилди. Мисол учун, табиий монополия тўғрисидаги қонунда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва транспортировка қилиш хизмати бор. Янги “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишида эса фақатгина тармоқ инфраструктураси билан боғлиқ бўлган соҳаларда табиий монополия субъекти деб эътироф этилиши белгиланди.

Бунга изоҳ бериб ўтсам. Ҳозирги кунда аксарият аҳоли хонадонларида ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бошланди.

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш имконияти пайдо бўлди.  Айтайлик, маълум бир тадбиркорнинг иккита вилоятда электр энергиясига эҳтиёжи юқори. Энди ўз шахсий эҳтиёжига давлатдан сотиб олмаслик учун давлат-хусусий шерикчилик асосида ёки бўш турган жойда қуёш панелини ўрнатиш орқали у ерда электр энергиясини ташкил қилади.

Яъни, “А” манзилдаги электр энергияси “Б” манзилга етказиб берилади. Бу ерда асосан тармоқ инфраструктураси “А” пунктдан электр энергиясини тармоққа туширади ва “Б” пункти эса электр энергияни қабул қилиб олади. Шу пунктлар оралиқ масофасида электр энергияси транспортировка қилиш хизмати тарифи (нархи)нинг шаклланиши ва қўлланиши давлат томонидан назорат қилинади.

Суҳбатнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали кузатишингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/exYB6IiNlkA" title="Tadbirkorlik subyektlariga qanday erkinliklar berilmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектларига қандай эркинликлар берилмоқда? (+видео)