Бухорода ҳар бир фуқаро ва ҳар бир тадбиркор солиқ тизимидаги ўзгаришларни ўз фаолиятида ҳис қилаяпти.

Буни вилоятда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ихтиёрий бажарилиш даражаси 2016 йилда 109 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилда 112,8 фоизга кўтарилганидан ҳам билиш мумкин.

2021 йилда фойда, сув ва ер солиғи тўловчилари сони 7 мингдан ошган.

Бухорода солиқ юкининг тенг тақсимланиши ва пасайиши натижасида фойда, ер ҳамда мол-мулк солиғи тўловчилари сони охирги 5 йилда 8 баравардан ошган. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ  тўловчилари 16 бараварга кўпайган.

2021 йилда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш натижасида Бухорода  турли йўналишлардаги 4 минг 500 дан ортиқ тадбиркорлик субекти ихтиёрида 600 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча маблағлар қолдирилди.

Ўтган йилда бухоролик тадбиркорлар ҳар ойда бюджетга 180,0 млрд. сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

Бухорода йиғилаётган солиқ миқдори ўтган йилга нисбатан 500,0 млрд. сўмдан ошган бўлса, жами солиқлар 2,4 триллион сўмдан ошмоқда.

Олдинги йилларда вилоятда бундай натижа кузатилмаган. Бу натижалар тадбиркорларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ошганидан далолат.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг ислоҳотларга бўлган ишончи ошмоқда