Бухоро вилоятида кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

O`zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган  “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Унинг ҳудудлар кесимидаги жорий йилги босқичлари дастлаб маҳалла фуқаролар йиғинлардан бошланди. Зеро, айнан маҳаллаларда ташаббускор, жонкуяр, тадбиркорликнинг бир қатор йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган фаол хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади.

Бухоро шаҳридаги 60 дан зиёд маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳунарманд, тадбиркор, фермер аёлларнинг самарали фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Айниқса, фаолияти давомида хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўрни яратиш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттираётган аёллар алоҳида эътироф этилди. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига моддий, маънавий жиҳатдан ғамхўрлик қилган ва мурувват кўрсатган тадбиркор, фермер ва ҳунарманд аёллар фаолияти ҳам инобатга олинди.

Шаҳардаги Х.Ғунжорий маҳалла фуқаролар йиғинида бундан 13 йил муқаддам “Бахмал” тикув ательесини ташкил этган, айни пайтда Бухоро муҳандислик-технология институтида таҳсил олаётган Малика Узоқова ана шундай тиришқоқ ва ўз касбига меҳр қўйган ёш тадбиркорлардан биридир. У ўз фаолиятида тикувчиликнинг мураккаб йўналишларидан бири - мода дизайнерини танлаган. Бугунги кунда турли замонавий бичимдаги либослар, пойабзал ва аксессуарларнинг бўлажак тўпламлари ишлаб чиқилмоқда. М.Узоқованинг тикув цехи асосан имтиёзли кредит эвазига сотиб олинган тикув машиналари билан таъминланган. Чевар тикувчи қиз ва унинг шогирдлари томонидан тайёрланган  маҳсулотлар ҳозирги пайтда Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Ҳиндистон, Россия ва Чехия давлатларига экспорт қилинмоқда.   У тикувчилик билан бирга томорқа хўжалиги, гулчилик, мева ва сабзавотлардан консерва маҳсулотлари тайёрлаш билан ҳам шуғулланмоқда. Шунингдек, у оила аъзолари билан бирга 10 бошдан зиёд чорва моллари  парваришини йўлга қўйган. Унинг гулчилик билан шуғулланаётганлиги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари хоналарини безатишда қўл келмоқда.  

Шаҳардаги Ж.Икромий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Дилдора Турсунова оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган. Бу ерда қоракўл теридан жойнамоз, аёллар ва эркаклар бош кийимлари, пальто ва  нимчалар ишлаб чиқарилади. Бухоронинг эски шаҳар қисмидаги савдо шахобчаларида ҳам оилавий корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилган. Оиланинг ойлик даромади 15 миллион сўмни ташкил этмоқда.  

Шаҳардаги “Ҳамид Олимжон” номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Шаҳло Расулова 15 йилдан буён 10 турдан зиёд пишириқ маҳсулотлари тайёрлайди.

– Ҳозирги пайтда цехимизда 4 кишининг бандлиги таъминланган, – дейди Ш.Расулова. – Агробанкдан яқинда ажратилган 54 миллион сўм кредит эвазига сотиб олинган жиҳозлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш имконини берди.  

Маҳаллалар миқёсида ўтказилган кўрик-танловнинг якуний натижалари Бухоро шаҳри маҳалла фуқаролар йиғинларида ишбилармон, тадбиркор аёллар сафи тобора кенгайиб бораётганини кўрсатди. Улар ўзларининг  билим, маҳорат ва бой тажрибаларини ишга солиб, O`zLiDePнинг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурий ғоя ва мақсадлари ижросини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.  Кўрик-танлов якунида иштирокчи хотин-қизлар партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг энг сараси ғолиб бўлди