Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида "Божхонада интерактив хизматлар – тадбиркорлар учун таянч" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Мамлакатимизда ишбилармон ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўрсатилаётган электрон хизматларни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада дастуриламал бўлаётир.

Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувига доир бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳозирда 22 турдаги интерактив хизмати амалиётга жорий этилган. Ушбу интерактив хизматлар тадбиркорларга вақтни тежаш, харажатларни камайтириш каби қатор қулайликлар яратмоқда.

Матбуот анжуманида жорий йилнинг март ойидан бошлаб ташқи савдо шартномаларини электрон шаклга ўтказишга мўлжалланган Е-KONTRAKT 2 дастурий таъминотининг янги версияси ишга туширилгани ҳақида маълумот берилди. Мазкур янги дастурий таъминотда тадбиркорлар учун шартномалар ижроси бўйича барча маълумотларни, шу жумладан, банк томонидан киритилган ва божхона юк декларацияси бўйича маълумотларни божхонага мурожаат этмасдан, тўғридан-тўғри интернет орқали олиш имконияти яратилди. Ўтган даврда ушбу хизматдан 540 дан зиёд тадбиркор фойдаланган.

Жорий йилдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида "Божхона калькулятори" интерактив хизмати амалиётга жорий этилди. Ушбу хизмат орқали божхонада расмийлаштирилиши режалаштирилган товарнинг божхона ставкалари ва тўланиши лозим бўлган қиймати ҳақида истаган вақтда интернет орқали маълумот олиш мумкин.

– Жорий йилда тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида яна 2 та янги хизмат амалиётга жорий этилди. Булар "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш" хамда "Божхона брокерига тартиб рақамини бириктириш" интерактив хизматларидир, – дейди Давлат божхона кўмитаси ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бошқармаси бошлиғи А.Саидов. – Эндиликда божхона чегарасидан ўтишни режалаштирган фуқаро олдиндан йўловчи божхона декларациясини тўлдириб божхона органига тақдим этиши йўлга қўйилди.

Тадбирда бу йўналишда келгусида амалга оширилиши кутилаётган режа ва лойиҳалар юзасидан ахборот берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар учун қулай интерактив хизматлар