Самарқанд вилоят суди биносида тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят суди раиси ўринбосарлари, судьялар, вилоят прокуратураси, солиқ, адлия, банк идоралари, савдо-саноат палатаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари масъул шахслари иштирок этиб, тадбиркорлар билан мулоқот қилди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.  

– Бугун юртимизда тадбиркорлик учун, ишбилармонлар учун жуда катта имкониятлар яратилиб, имтиёзлар берилмоқда, – деди вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мамадияров. – Лекин бундан етарли даражада хабардор бўлмаган ёки имтиёзлардан фойдалана олмаётган, айрим бюрократик тўсиқларга дуч келаётган тадбиркорлар бор. Балки уларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари, банклар, ҳокимиятлар билан боғлиқ муаммолари бордир. Ёки берилган имтиёзларни суиистеъмол қилаётган сохта тадбиркорлар ҳам учрамоқда. Давра суҳбатида ана шу масалалар ҳақида ўзаро фикрлашиб олиш, муаммоларга биргаликда ечим излаш мақсадида ташкил этилди.  

Вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсупов тадбиркорлик фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва унинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Б Алиқулов эса Жиноят кодексининг 184-моддаси, яъни солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти билан боғлиқ масалаларни аниқ мисоллар, факт ва рақамлар билан шарҳлаб берди. Хусусан, 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 28 нафар шахсга нисбатан шу тоифадаги жиноят ишлари кўрилган бўлиб, 1 нафар шахс оқланган ва 27 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланган. 42  миллиард 937 миллион сўмни ундириш ҳақида ҳукмлар қабул қилиниб, 32  миллиард 186 миллион сўм қисми қопланган.

Давра суҳбати давомида тадбиркорлар кўплаб масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, шунингдек, фаолияти билан боғлиқ масалаларда ўз таклифларини билдирди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар судга “чақирилди”