Тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди
Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда айрим маҳсулотларга қўлланилаётган акциз солиғи билан боғлиқ масалалар, импорт қилиш жараёнларидаги бюрократик тўсиқлар, шаҳарсозлик режалари билан боғлиқ муаммолар ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.



Муҳокамалар давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси тасдиқланди.
Гулноза Бобова,
ЎзА