Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар ва инвесторлар билан тўғридан-тўғри учрашув, яъни очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Бундан кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи айни пайтда шахсан давлат раҳбарининг эътиборида экани, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган катта-кичик муаммоларни батамом ҳал этиш, мазкур тизимни сифат жиҳатидан юқори поғонага кўтариш мақсади кўзланган.

Таъкидлаш жоизки, Наманган вилоятида ҳам Президент очиқ мулоқоти олдидан тараддуд ишлари кўрилмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят маданият маркази биносида очиқ мулоқот учун мурожаат йўллаган, ўз фаолияти давомида зарур масала ва муаммолари бўлган тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Вилоятдаги тегишли бошқарма, ташкилотлар ва банк раҳбарлари иштирок этган ушбу давра суҳбатида тадбиркорлар ҳозирги иқтисодий ҳолати, муаммо ва режаларини айтиб берди.

Салкам тўрт соат давом этган учрашувда мамлакатимизга Ислом банки ва ислом молиясини олиб кириш, йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарида электр таъминотида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириш учун ер ва кредит ажратиш, экспорт корхоналар фаолиятига доир қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига тегишли банд киритиш каби таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди.

Норин тумани Сойбўйи маҳалласида яшовчи Одина Алибоева вилоят ҳокимига мурожаатидан кейин "Сарвиноз текстил" кооперативи ташкил этилиб, 122,5 миллион сўм субсидия ажратилгани, 35 киши ишли бўлгани, мурожаатга ижобий реакция қилингани учун миннатдорлик билдирди. Айни пайтда фойдаланаётган хусусий ишлаб чиқариш биноси торлиги сабабли фаолият қамровини кенгайтириш мақсадида бўш ер ажратишда ёрдам сўради. Мазкур мурожаат назоратга олиниб, вилоят давлат активлари бошқармасига аукцион орқали амалий зарурий кўмак кўрсатиш топшириғи берилди.

Поп туманидаги “Active Chorkesar Light” масъулияти чекланган жамияти беш ойдан бери кредит ололмай сарсон. Жамият раҳбари Хуршид Эргашевнинг айтишича, улар интенсив боғларни суғориш лойиҳаси бўйича 2 миллиард сўм молиявий мадад пули банкдан беш ойдан бери ажратилгани йўқ. Вилоят раҳбари ушбу мурожаат эгаларига Жаҳон банки томонидан Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йўналтирилган имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланишни тавсия этди. Бунинг учун тадбиркорга барча зарур ёрдам чоралари кўрилиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, Президентимизнинг очиқ мулоқоти олдидан Наманган вилоятидан давлат раҳбарига электрон платформа орқали 765 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг асосий қисми, яъни 422 таси банк-кредит масалаларига оид. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш, керак бўлса жойида ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида тезкор штаблар ва ишчи гуруҳлари иш олиб бормоқда. Мурожаатлар таҳлилига кўра, улардан 371 таси Республика даражасида ҳал этиладиган масалалар бўлиб, инвестиция, экспорт ва кредит билан боғлиқ муҳим мурожаатлар Президентимиз ўтказадиган очиқ мулоқотнинг кун тартибига олиб чиқилади.  

Тадбиркорлик субъектларининг вилоятдаги тижорат банкларига кредит масаласидаги мурожаатлари ўз ечимини топишда бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Банкларда ресурслар йўқлиги эса бевосита ўша молиявий муасссасанинг бош офисига бевосита боғлиқлиги яққол кўзга ташланмоқда.  

Мулоқот давомида ҳам аксар тадбиркорлик субъекти вакиллари ўз муаммолари ҳақида тўхталаркан, банкларга кредит масаласида йўлланган мурожаатлари турли баҳоналар билан эътиборсиз қолдирилаётганлигини билдирди.

– Тадбиркорлар кредит борасида муаммога учрамаслиги керак, – деди вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов. – Бунинг учун банк ишбилармонлар билан изчил, янгича иш ташкил этиши шарт. Тадбиркорлар банклар эшиги олдида сарсон бўлавермаслиги лозим. Буни кўп бор гапиряпмиз. Банклар ишлаш тизимини мутлақо ўзгартириши талаб этилади.

Мулоқотда иштирок этган Республика Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари Бобур Абубакиров тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, улар билан изчил иш олиб боришда сусткашликка йўл қўйган вилоятдаги тўртта банк бошқарувчиларини қаттиқ огоҳлантириб, зарур амалий чоралар кўрилмаса, улар эгаллаб турган вазифаларидан озод этилишини айтиб ўтди.

[gallery-3348]

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар кредит олишда сарсон бўлмаслиги керак