Мустақиллик йилларида иқтисодиётимиз қарийб 6 баробар ўсди, унинг таркибида саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга етди. Мамлакатимиз глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари охирги 11 йил давомида камдан-кам давлатлар қаторида 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда.

Бунга Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилгани пухта замин яратди. Тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва преференциялар туфайли ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши йил сайин ўсиб бормоқда.

Яратилаётган имкониятлардан руҳланган тадбиркорларимиз жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчига айланиш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда.

Тадбиркорлар барча соҳаларда бўлгани каби сайлов жараёнида ҳам фаол қатнашмоқда. Тошкент шаҳридаги 195-сайлов участкасида ана шундай манзарани кузатиш мумкин.

– Конституциямиз асосида барча соҳаларнинг қонунчилик асослари мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилмоқда, – дейди пойтахтимиздаги “Лак бўёқ сервис” масъулияти чекланган жамиятининг ташқи ишлар менежери Ҳожиакбар Исмоилов. – Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилини рўёбга чиқариш механизми янада мустаҳкамлангани шулардан биридир. Айни пайтда давлат органлари, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар бу тамойилнинг сўзсиз амалга оширилишига бевосита масъул этиб белгиланди. Бу тадбиркор ва ишбилармонларга, айниқса, кичик бизнес вакилларига эркин ва самарали иш юритиш, иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишда янги имкониятлар яратмоқда. Бундан фойдаланиб биз халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқараётган бўёқларимизни нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам чиқара бошладик. Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқлари ҳам қонунлар асосида кафолатлангани сайлов жараёнида эркин иштирок этиш, эркин овоз беришда ўз ифодасини топмоқда. Бу жамиятимизда эркин фуқаролик жамияти мустаҳкам қарор топгани, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ҳуқуқий демократик давлат сифатида муносиб ўрин эгаллаганидан далолат беради. Жамоамиз аъзолари ҳам сайловда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар фаровон ҳаётимиз учун овоз бермоқда