Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади
Жиззахда давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашга доир йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов сўзга чиқиб, тадбиркорларнинг мурожаатлари ва таклифларини қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари У.Пазилханов – Палата ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш юзасидан “Президентга таклифлар” дастури доирасида ташкил этилган штаб иш фаолияти, вазифалари ва мазкур штабда ташкил этилган “call-markazi” хизматлари бўйича йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунчалар берди.


Шунингдек, йиғилишда қарор ижросини самарали ташкил этиш учун масъул бўлган тегишли идоралар раҳбар ва вакилларига керакли топшириқ ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари