Боғдорчиликни ривожлантириш, халқни арзон ва сифатли мевалар билан таъминлаш тўғрисидаги фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро туманининг собиқ ҳокими М.Эсанов Жанубий Корея давлатида ишлаб, яхшигина маблағ жамғариб келган Дониёр Қудратовни чақириб, унга «Работиқалмоқ» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай ётган салкам 90 гектар ерда боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилишни таклиф қилади. Унга 2018 йил 10 апрелдаги 632-сонли қарор билан 88,65 гектар ер ажратиб беради.

«Бахтиёр Файз обод боғлари» фермер хўжалигини ташкил қилган Дониёр Қудратов топган-тутганини сарф қилиб, қаровсиз ётган ерларни текислайди. Боғ яратиш осон эмаслигини иш бошлангач билган Дониёр ўзи ва укаси яшаб турган ҳовлиларни ҳам сотиб, 300.000 долларга турли дарахт кўчат ва токларни сотиб олиб келиб, экади.  

Дарахтлар ҳосилга киргач, меваларни қуритиш, қадоқлаш, экспорт қилиш мақсадида ўз ҳудудидаги экин майдони бўлмаган олти гектар ерни текислаб, меваларни қайта ишлаш заводини қуришни ният қилади. Туман ҳокими М.Эсанов 2019 йилнинг 8 февралида 571-сонли қарор билан завод қуришга ҳам рухсат беради. Дониёр завод қурилиши учун барча қурилиш ашёларини, жумладан, 2000 тонна цемент ва арматуралар сотиб олади.  

2019 йилнинг мартида эса бутун дунёда коронавирус туфайли карантин бошланади. Дониёр қурилиш ишларини бошлай олмайди.

2021 йилда эса, у завод қуриш учун тайёрлаб қўйган ерда бошқа бир тадбиркор қурилиш бошлаган эди.

ВО, АЖАБ!

Бухоро туманига янги ҳоким вазифасини бажарувчи қилиб тайинланган Х.Жўраев эса фаолиятини боғбоннинг боғини тортиб олишдан бошлади!

Бир қараганда ҳаммаси қонунийдек: ҳокимият юристи Ҳ.Ҳамроев таклифи билан туман ҳокими Жўраев олдинги ҳоким Эсановнинг олти гектар ерда мевани қайта ишлаш заводи қуришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини ўзининг 2021 йил 9 февралдаги 56-сонли қарори билан бекор қилади.  

Бу ерни эса 2021 йил 16 мартда ўзининг 194-сонли қарори билан қуввати 230 Мвт бўлган газ-электр станциясини қуриш учун Туркиянинг “Aksa Enerji Uterim A.S” компаниясига ажратиб беради.

БИР МУЛОҲАЗА...

Нега аксарият ишга тайинланган ҳоким борки, ишни ўзидан олдинги ҳокимнинг қарорини бекор қилишдан бошлайди? Олдинги ҳокимнинг қарори билан қурилган бозорни бузишдан, олдинги ҳоким қарори билан қурилган одамларнинг уйини бузишдан, олдинги ҳоким қарори билан ер олган тадбиркорнинг уйини «куйдириш»дан бошлайди? Қизиқ, унинг қарорлари эса, ўзидан кейинги ҳокимнинг қарори билан бекор бўладику?

Яна бир мулоҳаза: электростанция қуриш керак экан, нега Дониёр Қудратов текислаб, тайёр қилиб қўйган ер танланди? Нари ёғида олти гектар эмас, олти юз гектардек Олот туманигача бўш ётган ерлар бор. Ўзлари текислаб олса бўлмайдими? Бепоён ерлар бекор ётибди. Фақат текислаш, меҳнат қилиш, сув олиб бориш керак. Боғ ичидаги ер эса, таппа-тайёр, сув олиб келинган, ҳатто электр симлари ҳам тортиб қўйилган! Аммо бу ишларни қилган Дониёр Қудратов энди турк ишбилармонларининг ишбилармонлигига қарсак чалиб, томошабин бўлиши керакка ўхшайди!

Тошкент вилоятида худди шунақа газ билан ишлайдиган электростанциядан икки ярим чақирим наридаги қишлоқда ногирон болалар туғила бошлагач, бу электростанция ишини тўхтатган. Бухоро туманида қурилаётган электростанция эса Чорбакр қишлоғидаги уйлардан 500 қадам нарида, холос.  

Чорбакрда ҳам эртага ногирон, бармоғи учта, кўзи битта болалар туғилмаслигига ким кафолат  бера олади? Табиийки, у пайтда Х.Жўраев ҳокимликдан кетган бўлади.  

Газ билан ишлайдиган электростанция газни шунчалар кўп ишлатар эканки, худди шу станциянинг ўзини Туркия ҳукумати газ исрофи кўплигидан «ечдирган» экан. Туркия зарарли деб ҳисоблаган ўша станция бизга зарарли эмасми ёки бизда газ захираси бепоёнми? Ваҳоланки, Бухоронинг ўзида минглаб оилалар таппи ёқиб ўтирибди...

Албатта, Дониёр Қудратов томошабин бўлиб ўтирмади, ҳокимни судга берди. Бухоро туманлараро маъмурий суди 2021 йил 7 апрелдаги 5-2001-2103/230 сонли ажрими билан хавфли электростанция қурилишини тўхтатишга қарор қилди. Адолат қарор топгандир, дейсизми?

ҲОКИМЛАР СУД ҚАРОРИНИ ПИСАНД ҚИЛАДИМИ?

Ўз ишига бош вазир топшириғини бажараётганини пеш қилиб олган Х.Жўраев турк ишбилармонига «Газини босинг, мен жавоб бераман!» деди, шекилли, қурилиш ишлари бир лаҳзага ҳам тинмади. Суд оғзини очиб қолаверди!

Яна суд. Яна Бухоро туманлараро суди. 2021 йил 23 апрель.  

Қарор: «Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевнинг қарорлари ҳақиқий эмас!»

Х.Жўраев эса, бу суд қарорини ҳам бир тийинга олмади, менимча, турк ишбилармони билан «Истанбул кабоб» устида қўл ташлашди-ёв, чунки қурилиш ишлари тўхтамади.

Яна суд. Яна Бухоро туманлараро суди. 2021 йил 9 июль.  

Қарор: «Дониёр Қудратовнинг талаблари рад қилинсин!»

Ана бўлмаса! Ҳар учала қарор ҳам битта судья – У.Каддировники!

Ҳокимлар «Судьяларингни ўйнатиб қўяман!» дегани рост, шекилли?!

Икки марта ҳокимни ноҳақ деб топган Кабиров учинчи сафар Дониёр Қудратовни ноҳақ деяпти. У ҳам «Истанбул кабоб» едими?

Энг қизиғи, прокуратура ҳам ҳокимга хизмат қилди: туман прокурори Л.Аҳадов 2021 йил 26 апрелда протест киритиб, «Дониёр Қудратов ер майдонини «Е-ижро аукциони»дан олмагани»ни важ қилиб, олдинги туман ҳокими Эсановнинг қарорларини бекор қилишни талаб қилди. Боғбонга ер берилганида бу қоида ҳали бўлмаганига  ҳам қараб ўтирмади.  

Қизиғи, боғ ҳам аукциондан олинмаганини эътибордан четда қолдирди, ваҳоланки, бу важ билан боғни ҳам бутунлай тортиб олса бўларди. Балки аста-секин боғни ҳам олишар...

Ундан ҳам қизиғи, протест киритилган куни туман ҳокими Х.Жўраевнинг 348-қарори чиқарилган: «Олдинги ҳокимнинг қарори бекор қилинсин!»

Қизиқ, протест олдин киритилганми, қарор олдин чиқарилганми? (Бошқаларнинг иши тушса, униси ҳам буниси ҳам ойлаб сарсон қиладия?!)

Орада яна бир суд, Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Чориев туман ҳокими истаган қарорни чиқариб бермади: унинг Дониёр Қудратовдан ерни тортиб олиб бериш ҳақидаги талабини рад этди!

Туман ҳокими судларнинг қарорига қараб ўтирмади, янги қоидалардан фойдаланиб, халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашининг ҳам қарорини чиқариб қўйди:  

«Дониёр Қудратовга тегишли боғнинг ўртасидаги олти гектар ер ундан олиб қўйилсин! Бу ер “Aksa Enerji Uterim A.S” компаниясига берилсин! Мазкур қарор «Галаосиё овози» ва бошқа ОАВларда кенг ёритилсин!

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Х.Жўраев».

МОЛИНГНИ СОТ, ЖОНИНГНИ СОТ, ҲОКИМ БЎЛ!»

Ўзинг ҳоким, ўзинг Кенгаш раиси, ўзинг суд, ўзинг прокурор, ўзинг газета хўжайини, ўзинг хон, кўланканг майдон бўлса, ажаб экан... Э, ички ишлар қолиб кетибдику?

Туман ҳокими Х.Жўраевнинг туман ИИБ бошлиғи Ў.Бадаловга 01-125-сонли хати:  

"Биз “Aksa Enerji Uterim A.S" компанияси билан электростанцияни қуриб олгунча, Дониёр Қудратов бизга тўсқинлик қилмаслигини таъминлаб туришингизни сўрайман».

Тўғрида, ҳоким шунақа катта ишни бошласаю, ички ишлар четда турсинми? Қаердаги бир боғбондан ҳимоя қилмаса, бунақа ички ишларнинг ҳокимга нима кераги бор?

Ана энди вилоят судига навбат келди!

2021 йил 1 июль. Вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қарори:  

«Бухоро туманлараро иқтисодий суди қарори бекор қилинсин!»

Қизиқ, туман суди адолатли бўлса, вилоят суди адолатсиз бўлиб чиқади, тескариси бўлса, туман суди адолатсиз бўлади! Кимдир ё қонунни билмайди ёки қонунни ҳокимлар учун ишлатади!

Қизиғи, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси Кабиров 2021 йил 12 июлда яна бир марта ҳокимнинг фойдасига қарор чиқариб бериб, унинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб юборди.

Кабиров ва унинг гоҳ Али, гоҳ Вали деган қарорлари ҳақида айрим мулоҳазаларни ёзиш мумкину, шунча адолатсизликка кўз юмган судья яна бир адолатсизлик қилиб, уйимни «куйдириб» қўйишидан қўрқаманда, «ўйнашмагин арбоб билан...», дейдиларку, мен ҳоким бўлмасам...

Дониёр Қудратовнинг айрим мулоҳазалари:

«Аввало, боғимнинг ўртасидаги ерни тортиб олишаяпти, бу адолатсизлик!

Бу электростанция ишга тушса, шусиз ҳам тақчил бўлган газ баттар тақчил бўлиб, атрофдаги хонадонлар, иссиқхоналар газсиз қолади, чунки бу электростанция жуда кўп газни ишлатади.

Бу электростанция ишга тушса, жуда кучли магнит майдони ҳосил қилади ва боғимга на асаларилар, на капалаклар ва на дарахтларни чанглатиши мумкин бўлган бошқа ҳашаротлар учиб келади. Боғим ҳосил бермайди ва охир-оқибат гуллаган боғ хазон бўлади.

Биз Туркиядан «ечиб олинган» электростанция қийматини ҳам, туман ҳокими бу лойиҳа қийматини неча баробар кўп қилиб кўрсатганини ҳам биламиз. Ҳоким ва бу ишга алоқадор одамлар давлатни ҳам, халқни ҳам, Президентимизни ҳам алдаяпти».

Мақола сўнгида бизга етиб келган, тасдиқланмаган бир маълумотни айтиб қўймоқчимиз: Бухорога ташриф давомида раҳбарлар Президентни айнан мана шу қурилаётган электростанцияга олиб боришмоқчи экан.  

Аммо раҳбарлар, айниқса, Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраев:

– Бу электростанция учун ерни Дониёр Қудратовнинг боғи ўртасидан тортиб олдик!

Бир тадбиркорни қон йиғлатиб, бошқасининг кўнглини олаяпмиз.

Бу электростанция ишга тушса, кўп касофатларга сабаб бўлади, қишлоқларимизда ногирон гўдаклар туғилади, кейин уларни ногиронлар уйларида боқамиз.

Электростанция ишга тушса, бир туман аҳолиси уйини иситиши мумкин бўлган газни бир ўзи ёқиб юборади.

Барчамизни бир куни мен ерини тортиб олган Дониёр Қудратов ва бу ерда қишни қиш демай, ёзни ёз демай, меҳнат қилаётган боғбонларнинг қарғиши уради, аниқ уради, бизга урмаса, фарзандларимизга уради, деган сўзларни айтармикан?  

Айтмайди. Кўнглидан ўтиб туради, аммо айтмайди!

Ўша пайтда тадбиркор боғбон Д.Қудратов бу атрофга яқин йўламаслиги учун чоралар кўриши аниқ...

Барча саволларимизга ташриф пайтида Дониёр Қудратовнинг боғи ўртасида барпо бўлаётган электростанция қурилишига борилгандан кейин жавоб оламиз.  

Амир Темурнинг «Бир кунлик адолат юз кунлик тоат-ибодатдан афзалдир», деган ўгити бор. Боғбонларнинг ишончига путур етмайди!

Каримберди Тўрамурод,  

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорга кўмак берсак...