ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида эркин тадбиркорлик фаолияти учун қулай бизнес муҳитини яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг амалий натижасида бермоқда. Ҳар йили ҳудудда юзлаб янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинаётгани бунинг яққол мисолидир.
Давлатобод туманида жойлашган “Panda sanoat savdo” масъулияти чекланган жамияти энг илғор технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу ерда 25 турдаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 нафардан ортиқ ишчи-ходим фаолият олиб бораётган корхона ўтган йили 1,1 млрд. сўмлик маҳсулотларни маҳаллий ва қўшни давлатлар бозорларига етказиб берди.
[gallery-16086]
Наманган вилоят раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ ушбу корхонада бўлиб, уни янада ривожлантириш, жаҳон бозорида ўз ўрнини топишида ҳар томонлама ёрдам берилиши маълум қилинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА