Тадбиркор учун самарали тизим
“Buxoro gypsum” МЧЖ қарашли хусусий корхонада Бухоро вилояти божхона бошқармаси мутахассислари томонидан сайёр учрашув ўтказилди.
Сайёр кўринишдаги мулоқот жараёнида икки томон вакиллари ўртасида божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими ва ундан фойдаланиш асносида ишлаб чиқариш ва экспорт салмоғини ошириш масалалари таҳлил этилди.

Корхона томонидан жорий йил ҳисобида 2672 минг тонна хом ашё импорт тариқасида олиб келинган. Шундан қайта ишлаш натижасида 3,8 миллион долларга тенг маҳсулотлар экспортга йўналтирилган.

Мазкур жараёнда хориждан олиб келинган ушбу хом ашёлар учун жами 1 миллиард 380 минг сўм миқдорда божхона тўловлари тўланган. Корхона масъуллари билан бўлган учрашувда божхона ходимлари томондан ушбу божхона тўловларидан озод бўлишнинг биргина ва самарали йўли яъни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими эканлиги тушунтирилди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов(сурат), ЎзА мухбири.