Мамлакатимизда, жумладан, Навоий вилоятида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ғозғон шаҳрида саноат усулида мармар тошларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ана шундай йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мазкур ҳудудда 100 га яқин конлар мавжуд. Уларда 36 миллион метр куб мармар, 106 миллион куб гранит захираси борлиги аниқланган. Ғозғон шаҳрида иш бошлаган “Мармаробод” масъулияти чекланган жамияти табиий тошни қазиб олиш ва  қайта ишлашга ихтисослашган.  37  гектар майдонни эгаллаган корхона умумий қиймати  52  миллион долларга тенг 14 та лойиҳадан иборат.  

Замонавий ускуналарнинг  йиллик қуввати  70 минг  куб метр тош қазиб олиш  ва 1.2 миллион  метр квадрат   тошни   қайта ишлашга  мўлжалланган. Мажмуа фаолияти тўлиқ қувват олгач жами 800  нафар маҳаллий  ёшлар  иш билан таъминланади. “Мармаробод” МЧЖда тошга ишлов бериш жараёни   автоматлаштирилган. Бу маҳсулотнинг таннархини 25-30 фоизгача   пасайтириб, ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Айни пайтда кластерда  45 дан ортиқ ранг ва кўринишга эга мармар ва гранит маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.  

Табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришда жаҳон тажрибаси ва янги технологиялардан самарали фойдаланиб келаётган  кластернинг бугунги эришган натижалари юқори баҳоланди. “Мармаробод” МЧЖ директори Ўткир Бўронов тадбиркорлар куни муносабати билан муносиб тақдирланди.  

–  “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига муносиб топилганимдан жуда бахтиёрман. Албатта, ишбилармон учун давлатнинг қўллаб-қувватлашидан ортиқ имтиёз йўқ. Биз эса бугун ана шундай рағбат билан фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз янги маҳсулотлар ва иш ўринларини яратиш орқали давлатимиз ҳамда халқимизга астойдил хизмат қилиш, – дейди Ўткир Бўронов. –Бошланишида айрим дастгоҳлар етишмаслиги туфайли қўшимча куч ва вақт сарфлаган бўлсак, эндиликда Хитой ҳамда Италиядан замонавий технологиялар олиб келиб ишимизни енгиллаштирдик. Нафақат техникаларимиз, ишчи ходимларимиз ҳам хорижнинг тажрибали мутахассисларидан соҳага оид билимларини оширишига шароит яратилди. Айтиш керак, авваллари Ғозғонда 15-20 минг квадрат метр мармар ва гранит маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирга келиб қарийб 600 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу албатта бизга ички ва ташқи бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтирди.  

Корхонанинг асосий мақсади лойиҳа қийматини 2 миллион квадрат  метрга етказиш, маҳсулотлар турини кўпайтириш ва экспортга йўналтиришга қаратилмоқда. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 190 миллиард сўмга, экспорт 5 миллион долларга етиши ва 1500 нафар янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.  

Мамлакатимизда ягона ҳисобланган мазкур корхона гранит ва мармар конларидан тортиб, ишлаб чиқариш корхоналаригача қамраб олган. Асосийси,  мазкур истиқболли лойиҳаларни ишга туширишда “Ўзмиллийбанк” АЖ молиявий мадад бўлиб тадбиркорлар билан ишончли ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.  

– Икки уч йил аввал эски ва таъмирталаб цехда фаолият олиб борар эдик, – дейди тадбиркор Ҳамид Нарзиев. – Президентимиз лойиҳалари асосида мазкур корхонада қуриб фойдаланишга топширилган ушбу цехни жиҳозлаш учун “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Навоий вилояти Бош бошқармаси томонидан 5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Корхонага Италия ва Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Бир йилда ушбу кредит тўлаб берилди. 1 миллиард сўмлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди. Асосийси, бугун маҳсулотларимизга бўлган талаб ошмоқда.  

Айни пайтда корхонада келажак мақсадлар учун ҳам аниқ режалар ва лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳудуднинг инфраструктураси ва иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланишига хизмат қилади.  

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугун ҳудудларда “Ўзмиллийбанк” АЖ молиявий кўмаги билан янги ишга тушаётган ва фаолиятини кенгайтириб, давлатимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонлар сафи кенгаймоқда.  Энг асосийси янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли фаровонлиги юксалмоқда.  

Ўзмиллийбанк  юртимиз равнақи йўлида фаолият юритаётган барча тадбиркорлар, йирик ишлаб чиқарувчилар, экспортёр корхоналар, кичик бизнес субъектларининг ишончли ҳамкори сифатида уларни доимо молиявий қўллаб-қувватлашга тайёр.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати  

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор ҳар доим давлат ва жамият эътиборида