Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, дастур доирасида кредитлар ажратиш механизмини соддалаштириш, аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбаини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш, жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида самарали ишлар қилинмоқда. 

Тошкент вилоятида бу саъй-ҳаракатлар тизимли амалга оширилаётир. Биргина Юқори Чирчиқ тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида яшовчи Гулмира Мансурова илгари "Аёллар дафтари" рўйхатида турган бўлиб, ҳозир хонадонида паррандачилик билан шуғулланади. Г.Мансурова раҳбарлик қилаётган “Етказиб берувчи” беданачилик фаолияти билан шуғулланувчи оилавий корхона томонидан коорперация йўналишида 50 та иш ўрни яратиб, маҳалладаги аёллар бандлиги таъминлади.  

Хусусан, маҳалладаги хонадонларга 1000 тадан бедана 20 кунлик озуқаси, махсус сув идишлари билан тарқатилиб, парранда меъёрига етганида 2 миллион сўм миқдорида даромад олмоқда. Натижалар мақтанса арзигулик. Тадбиркор аёл ўз олдига келажакда оилавий тадбиркорлигини янада кенгайтириш, экспортни йўлга қўйиш ва иш ўринларини янада кўпайтиришни мақсад қилган.  

Ҳозир Ўрта Чирчиқ туманида 2 минг 800 нафардан ортиқ тадбиркор фаолият юритаётган бўлса, улардан 1 минг 200 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил қилади. Туман тадбиркорлари томонидан тайёрланаётган маҳсулотларнинг 38.7 фоизи қўшни давлатларга, хорижга экспорт қилинмоқда. Улардан бири “Ўртаовул” маҳалласида яшовчи Шоҳиста Султонова бўлиб, миллий ва замонавий дизайнда аёллар учун тақинчоқлар ясайди. Ҳозир ҳудудда бу ҳунарни кўплаб ёшлар ўрганяпти. Қўл меҳнатида жами 50 турдан зиёд маҳсулотлар ясалади.  

– Режаларимиз катта, фаолиятимизни ривожлантириш ва шу орқали кўплаб ёшлар ва аёлларни иш билан таъминламоқчимиз, – дейди тадбиркор Ш.Султонова. – Бунинг учун ҳудудимизда барча шароитлар бор. Кўплаб Республика даражасидаги танловлар ва кўргазмаларда қатнашиб, маҳсулотларимизни намойиш қиляпмиз. Жумладан, сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўладиган навбатдаги ҳунармандчилик кўргазмасига тайёргарлик кўряпмиз. 

Чиноз туманидаги ҳунарманд Ҳулкарой Норпўлатовани барча яхши танийди. У "Гулзоробод" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб, хонадонида ёғочдан эшик ва ромларни ясайди. Ҳозир ушбу маҳсулотлар ички бозорда харидоргир. Хонадонида бунёдкорлик қилмоқчи бўлган чинозлик борки, ушбу ёғоч эшик ва ромларни олиш учун Гулзорободга келади. Келгусида оилавий тадбиркор фаолиятини кенгайтириш, қўшимча иш ўринларини яратиш борасида янги лойиҳаларни бошлаган.  

Умуман олганда, ҳудудда ўз бизнеси билан жамиятга фойдаси тегаётган аёллар жуда кўп.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда