Бухоро вилоятида хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар бугун ўз самарасини бермоқда. Бу борада тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган кўмак муҳим аҳамият касб этаётир.

Маълумотларга кўра,  2021 йилда  16 минг 778 нафар хотин-қизга 291 миллиард 900 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Бу 35 мингдан зиёд иш ўрни яратиш имконини берган.  

Бухоро шаҳрида иш бошлаган Мафтуна Саидова 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган. Тикувчилик сирини яхши ўрганган Мафтуна Халқ банкининг вилоят филиалидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Аста секин фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирги кунда Қоровулбозор туманига ҳам ўз филиалини очган. Талабчан тадбиркор маҳсулотларини экспорт ҳам чиқармоқда. 

– Инсон хоҳласа барча ишга қодир,  – дейди Мафтуна Саидова. – Мен  ҳам ҳаётда ўз мақсадимни аниқ белгиладим. Бунга интилдим. Ҳали режаларим катта.    

Ромитан тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи Дилафрўз Некова 2021 йилда “Аёллар дафтари”да бўлган. Халқ банкидан Гўзаллик салонини очиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит олган. Бугунги кунда тадбиркор 4 кишини иш билан таъминлаган.  

–Мен ҳаракат қилдим ва бунга эришдим,  – дейди Дилафрўз Некова. – Ҳар сафар аёлларга хизмат қилганимда уларни юзидаги қувончни кўриб жуда хурсанд бўламан. Бугун мен айта оламанки, инсон меҳнат қилса барча нарсага эриша олади.  

– Жорий йилнинг ўтган 7 ойида Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг 9 минг 928 нафарига 187 миллиард 500 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди, – дейди АТ “Халқ банки” Бухоро вилояти филиали бошлиғининг аёллар ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Наргиза Латипова. – Статистикага эътибор берадиган бўлсак кредитга талаб йилдан йилга ошмоқда. Бу инсонларнинг турмушлари фаровон бўлаётганининг яққол ифодасидир. Аёлларга касб-ҳунар сирларини ўргатиб, кейин имтиёзли кредитлар расмийлаштириш жараёни амалга оширилмоқда. Бу ўз ўрнида кредитдан унумли фойдаланишга олиб келади.  

Зариф Комилов,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор аёллар сафи кенгаймоқда