ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида вилоят ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Тадбиркор аёллар форуми” ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркор аёллар қатнашди.
[gallery-23341]
Таъкидланганидек, вилоятда фаол тадбиркор аёллар сони тобора ортиб, улар иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Вилоят хотин-қизларининг жамиятдаги фаол иштироки, оилавий қадриятларни асраш, мустаҳкамлигини таъминлашдаги ҳиссаси эътироф этилди.
Форум доирасида тадбиркор аёллар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Фаолиятида ютуқларга эришаётган бир гуруҳ опа-сингилларимизнинг меҳнати муносиб баҳоланиб, уларга вилоят ҳокимлигининг “Ташаккурномаси” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят мусиқали драма театри жамоасининг саҳна кўринишлари, санъат усталари ва ҳаваскор хонандаларнинг чиқишлари тадбирга янада файз киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА