13 октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни муносабати билан Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан матбуот анжумани уюштирилди.
Республикамизда табиий офатларни камайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинади, жумладан, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан нафақат октябр ойи, балки бутун йил давомида корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, ижтимоий соҳа обектларида табиий офатлар, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича семинарлар, назарий ва амалий машғулотлар, ўқув машқ-машғулотлари ўтказилмоқда.
Бу борада ҳар бир давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, яъни корхона ёки давлат ташкилотларида режа асосида ўқитиш ҳамда шартнома бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилинган. Ишчи-ходимлар ўқув дастури асосида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази ўқитувчилари томонидан ўқитиб борилади. Улар содир бўлиши мумкин бўлган табиий офатлар содир бўлганида ҳаракатланиш қоидалари бўйича мутахассислар томонидан ўқитилиб, керакли билимларга эга бўлишади, жорий йилнинг шу кунига қадар режа асосида 1850 нафар ташкилот, муассаса ва корхона, шартнома асосида ташкилот ва корхонанинг 1200 нафар ишчи- ходими ўқув машғулотларида қатнашиб, улар тегишли сертификатларга эга бўлишди.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
[gallery-13975]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари