Сурхондарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган истеьмолчилар аниқланиб, тегишли чора кўрилмоқда.

Бу ҳақда ЎзАга хабар қилган “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрабовдан олинган маьлумотларга кўра, ана шундай ҳолатлардан бирини Термиз шаҳридаги "Дехотий" кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаро хонадонида вақтинча ижарада турган бошқа бир шахс содир этгани аниқланган. Хонадонда ижарада яшаётган бу фуқаро истеъмол қилинган табиий газдан мавжуд қарздорлигини тўламасдан электрон газ ҳисоблаш ускунасидан ҳам белгиланган меъёрларга зид равишда клапани очиқ ҳолатда фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Ўрганишлар чоғида хонадон истеъмол қилинган табиий газ учун 7 миллион 395 минг сўм қарздор экани фош этилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилгач, электрон газ ҳисоблаш ускунаси планшет орқали ўчирилган ва табиий газ берилиши вақтинча тўхтатилган.

Шу кўчадаги 56-уйда яшовчи фуқаронинг хонадони текширилганида, табиий газ қувурига резина шланги орқали ноқонуний уланиб олгани аниқланган. Табиийки хавфлилик даражаси юқори бўлган бундай тартибда табиий газ истеъмолига йўл қўйиш таьқиқланган. Хонадон куздан кечирилганида 12 миллион 323 минг сўм қарздорлиги сабабли “Биллингаз” дастурида ўчиқ тургани ва электрон газ ҳисоблаш ускунасига қадар резина шланг орқали уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланаётгани ошкор этилган.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг рақамлаштириш бўлими ҳамда филиалнинг тегишли бўлим ходимлари хамкорлигида аниқланган бу каби ҳолатлар юзасидан истеъмолчиларга тушунчалар берилиб, уларнинг табиий газ тармоғидан фойдаланиши вақтинча чекланмоқда. Бундан кўзланган мақсад – аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Йилнинг ўтган даврида вилоятда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 68 та ҳолат аниқланиб, табиий газ зарари учун 72 миллион 988 минг сўмлик қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Ҳозиргача 40 миллион 428 сўм ундирилиб, етказилган зарар бартараф этилган. 32 миллион 560 сўм табиий газ зарарини ундириш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига тақдим этилган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газдан ноқонуний фойдаланган 68 нафар истеъмолчи ушланди