Андижонда табиий газни ўғринча пуллаб келган мансабдор шахслар қўлга олинди
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бу йўналишда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларни бажаришда Бюро ходимларининг машаққатли меҳнати осон кечмаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бу йўналишда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида, суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларни бажаришда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг машаққатли меҳнати осон кечмаётгани ҳаммамизга маълум.
Яқинда бюро ходимларининг изланишлари натижасида Андижон шаҳрида энергия ресурсларини ўғирлаб сотиб келаётган мансабдор шахслар ҳам қўлга олинди.
Андижон шаҳридаги тўртта маҳалланинг 222 хонадонига Андижон туман ҳокимининг 13.05.2013 йилдаги 25-Ф-сонли фармойишига асосан суюлтирилган газ етказиб берилаётган эди.
Лекин, “Узтрансгаз” АЖ “Андижонгаз“ ҳудудий газ таъминоти филиали Андижон шаҳар газ 1-участкаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Х.Тўрахонов ва бошқалар қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилни 31 январь кунига қадар 333 260 метр куб табиий газ сотганлиги аниқланган. Бу қилмиши билан улар жамиятга 106 млн. 643 минг 074 сўм миқдорда зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ж.Х.Тўрахонов ва шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.
Ахир, табиий газ шахсий мулкмиди, истаган вақтда уни сотиб, маблағларини ўз манфаатлари йўлида ишлатса. Қонун ҳамма учун баробар хоҳ у таъминотчи бўлсин, хоҳ истеъмолчи!