Мазкур платформадан бир ярим миллиард нафарга яқин инсон фойдаланган.

Ўзбекистон таълим даргоҳларида энг илғор технологиялар, ўқитишнинг янгича ёндашувлари татбиқ этилган. Масалан, кўплаб халқаро илмий платформалар она тилимизга таржима қилиниб, ёшларимизнинг креатив фикрлашига, илмга бўлган қизиқишини ривожлантиришга хизмат қилаётгани қувонарли.

Жумладан, Нобел мукофоти лауреати Карл Виеман ташаббуси билан яратилган дунёга машҳур Колорадо университетинг PheT платформаси Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан тўлиқ ўзбек тилига ўгирилди.

ЎзА мухбири агентликнинг Таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш, волонтёрликни ривожлантириш ва ёшларга оид истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Исроил Тиллабоев билан суҳбатлашиб, иловадан офлайн фойдаланиш усули, ундаги лабораториялар хусусидаги фикрларини ёзиб олди.

Мазкур платформа 2002 йилда PheT интерактив симуляциялар лойиҳаси бепул интерактив математика ва илм-фан симуляциялари яратилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда электрон доскалар мавжуд, бу кўплаб мактабларда жорий этилган, аммо электрон лабораториялар йўқ. Шу боис, PheT халқаро дастури ҳамюртларимизга ҳеч қандай зарур лаборатория жиҳозларисиз юздан зиёд интерактив симуляциялар орқали математика, физика, биология, кимё ҳамда табиат ҳақидаги фанларга оид мавзуларни янада мукаммал ўрганиш имконини беради.  

Ўқитувчилар эса ўзларининг симуляция мавзуларига оид топшириқ, тест ва дарс ишланмаларини платформа орқали ҳамкасблари ҳамда ўқувчилар билан улаша оладилар. Бундай ҳамкорликда ўқиш ва ўқитиш орқали ёшларимиз фанларни янада мукаммал ўзлаштирса ажаб эмас.  

Видео суҳбатда, шунингдек, дастурнинг ўзбекчасини тайёрлаш жараёни, унда иштирок этган беш нафар талаба, умуман, яна қайси тилларга таржима қилингани ҳақида маълумот берилди.

Батафсил YouTube’да томоша қилинг.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/fr2exXh9Nlg?si=hIwBvuvx3Zn-CBCq" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий фанларни интернетсиз ўргатадиган PheT платформаси ўзбек тилида (+видео)