Табиат кушандалари қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида вилоят ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди
Тадбир давомида Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ва Боёвут туманидан оқиб ўтувчи "Жанубий Мирзачўл" каналидан фуқаролар И.А ва Б.А лар томонидан 2023 йил 29 март куни тунги соат 23:00дан 30 март соат тунги 3:20 га қадар вақт оралиғида тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида жами 5 турдаги 137 дона балиқ ноқонуний равишда овлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқаролардан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумлятор, 1 дона электр қармоқ, 1 жуфт эшкаклар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 47 миллион 880 минг сўм зарар миқдори белгиланди.

Тадбир давомида Ховос туманидан оқиб ўтувчи "Жанубий Мирзачўл" каналидан фуқаролар И.А ва Х.А лар томонидан 2023 йил 29 март куни тунги соат 22:30дан 30 март соат тунги 3:45га қадар вақт оралиғида тақиқланган балиқ тутиш қуроллари ёрдамида жами 5 турдаги 36 дона балиқлар ва 4 дона Ўзбекистон Республикаси қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдорини ноқонуний равишда овлаганлик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқаролардан 1 дона резина қайиқ, 1 дона аккумлятор, 1 дона электр қармоқ, 1 жуфт эшкаклар далилий ашё сифатида вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган 51 миллион 480 минг сўм зарар миқдори белгиланди. Шу тариқа ҳуқуқбузарлар томонидан вилоятда бир оқшомнинг ўзида ҳайвонот дунёсига 99 миллион 360 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Прокуратурага тақдим этиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шухрат Суяров, ЎзА