Андижонда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн “Е-Газ” тизими ишга туширилди.

Шаффофликни таъминлаш, коррупция ва сунъий нарх оширилишининг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида онлайн режим – “Е-Газ” тизими ишга туширилиб, газ таъминоти жараёни рақамлаштирилмоқда.

Рақамлаштириш жараёнини амалиётга татбиқ этиш учун энг аввало, барча истеъмолчиларга махсус ID карталар бепул тарқатилди, – дейди "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали директори ўринбосари Зафарбек Қаҳҳоров. – Аҳолига тақдим этилган барча маиший газ баллонлари махсус бар кодли ёрлиқлар билан таъминланди. Ҳозирда вилоятимизда 423 минг нафардан ортиқ суюлтирилган газ истеъмолчиларига онлайн тизим асосида газ етказиб берилмоқда.

Биргина Андижон шаҳрининг ўзида 48 минг нафардан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчиси онлайн тизимдан фойдаланади. Жорий йилнинг ўтган даврида уларга “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан 7 минг 227 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди ва белгиланган режа 109 фоизга бажарилди.

“Ҳудудгазтаъминоти” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Тоҳиржон Турдиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида аҳолининг суюлтирилган газ билан таъминланиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими доирасида олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишди. Жумладан, Ишчи гуруҳ аъзолари Андижон шаҳридаги Дўстлик, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларга онлайн тизим орқали суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнларини бевосита кузатди.

– Бизни асосий мақсадимиз, “маҳаллабай” тизими асосида ҳар бир истеъмолчининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишдир, – дейди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Тоҳиржон Турдиев. – Авваллари, ким қанча суюлтирилган газ билан таъминланаётганини аниқ билиш анча қийин эди. Янги – онлайн тизим жорий этилгач, ҳар бир истеъмолчининг қачон ва қанча миқдорда газ олганлиги аниқ кўриниб туради.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Масалан, Андижон шаҳрида жуда зич бўлганлиги учун, бир хонадонда 2-3, ҳатто 4 тагача оила истиқомат қилади. Лекин ана шу хонадондлардаги мавжуд маиший газ баллонларнинг фақат биттаси ID карта билан таъминланган. Аҳолининг талаб ва мурожаатидан келиб чиқиб, эндиликда хонадонлардаги ҳар бир маиший газ баллонини алоҳида ID карта билан таъминлаш, бу борадаги муаммони бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг аҳоли вакиллари билан учрашувида ID карталарнинг ишлаши, назорат тарозилари ва етказиб берувчи ишчи томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини юксалтириш хусусида фикрлашилди.

Истеъмолчилар билан мулоқотларда карталардан фойдаланиш, шунингдек, маиший газ баллонларини ишлатишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш юзасидан ҳам зарур тушунча ва маълумотлар берилди.

Вилоятда аҳолига янги – онлайн тизим орқали суюлтирилган газ етказиб бериш, мазкур йўналишдаги ишлар сифати, самарадорлиги ва кўламини янада оширишга қаратилган ишлар режа асосида давом эттирилади.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюлтирилган газ етказиб беришда янги тизим