Марказий Осиё минтақасида яшаётган халқлар доимо сув муаммоси билан тўқнаш келган. Қўшни давлатлар келишиб, суғориш тизимларидан баҳамжиҳатликда фойдаланганлар. Бироқ иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг йилдан йилга камайиб бориши сув тежовчи технологияларни кенг майдонларда қўллашни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Зеро, мамлакатимизнинг 20 фоизга яқин сув ресурслари ўзимизда, қолган қисми қўшни давлатларда шаклланади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда агарда зарур чоралар кўрилмаса 2030 йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 млрд кубометрни ташкил қилади. 

Ўзбекистон фойдаланадиган сув ресурсларининг 90 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги соҳасида сарфланаяпти. Юртимиз минтақада ирригация-мелиорация тармоқлари энг кўп ва йирик сув хўжалиги инфратузилмасига эга давлат ҳисобланиб, суғориладиган экин майдонлари 4.3 млн гектарни ташкил этади. Шу билан бирга, 60 фоиздан ортиқ ерлар насос станциялари ёрдамида суғорилади ва 50 фоизга яқин суғориладиган майдонлар турли даражада шўрланган. 

Кўриниб турибдики сувни иқтисод қилмасдан туриб қишлоқ хўжалигида кўзланган мақсадларга эришиш қийин. 

Президентимиз томонидан сув хўжалиги тизимида “2024 йил – суғориш тармоқларида сув йўқотишларини камайтириш бўйича зарбдор йил” деб эълон қилинган бўлса, 2025 йил – “Насослар самарадорлигини ошириш йили” дейилди. 

2025 йилда суғориш тармоқларини реконструкция қилиш бўйича 76 та объектга 800 млрд сўм йўналтирилиб, 570.4 км каналлар, 21 км лоток ва 45.3 км ёпиқ қувурли суғориш тармоғи реконструкция қилинади.

Натижада 300 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади, каналларда йилига ўртача 450 млн кубометр сув йўқотилишини камайтиришга эришилади.

2024 йилда 326 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 82.7 минг гектарда томчилатиб, 39 минг гектарда ёмғирлатиб, 
30 минг гектардан зиёд майдонда дискрет суғориш, 174 минг гектарда эгилувчан қувур ва эгатга плёнка тўшаб суғориш жорий қилинди ҳамда 507 минг гектар майдон лазерли текисланди.

Сув тежовчи технологиялар билан қамраб олинган майдонлар 2017 йилда 28 минг гектар бўлган бўлса, 2024 йилда 1.9 млн гектарга, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси 561 минг гектарга етказилди. Тежамкор технологиялардан фойдаланиш ҳисобига жорий йилда 2 млрд кубометр сув тежалишига эришилди.

2025 йилда яна 500 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинади. Эътиборлиси бунинг учун ускуналар ва бутловчи қисмлар маҳаллий корхоналаримиз томонидан ишлаб чиқарилмоқда. 

Шу билан бирга, келгуси уч йилда ҳам қишлоқ хўжалиги техникасининг 15 фоизи ва лазерли текислагичларнинг 30 фоизини субсидиялаш амалиёти давом эттирилади. Қорақалпоғистонда қўлланган лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия бериш тизими Хоразмда ҳам татбиқ этилади. 

Сувнинг текин эмаслигини истеъмолчиларга тушунтириш, обиҳаётнинг қадри ва қиймати, уни асрашни тарғиб қилиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Аҳолимизнинг сувдан фойдаланиш маданияти юксалиб, унинг ҳар томчисини тежаш оммавий ҳаракатга айланиб боряпти. 

2023 йилда “Сувчилар мактаби” ташкил этилганди. Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланиладиган тажриба майдонлари ташкил этилди.

“Сув келтирган элда азиз”, дейди доно халқимиз. Обиҳаётни етказиб бериш йўлида хизмат қилувчи сувчилар тоза, покиза ва савобли касб эгаларидир. Уларнинг машаққатли меҳнатлари билан юрт обод, дастурхонимиз тўкин-сочин, халқимиз турмуши фаровон бўлмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YlxpzH23Kig" title="Suvning har tomchisi aziz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувнинг ҳар томчиси азиз (+видео)