Шу кунларда Тошкент вилояти бўйича ичимлик сув ва оқова тармоқларига ноқонуний уланишларни аниқлашга қаратилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай ўрганишлардан бири Ангрен шаҳрида ташкил этилди. ЎзА мухбирлари жойига чиқиб, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ ва унинг коррупцияга қарши курашиш комплаекс-назорат бошқармаси инспектори, масъул ходимлари билан бирга мавжуд вазият ўрганилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкент вилояти аҳолисининг 79,4 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 20,6 фоиз аҳоли эса альтернатив ичимлик суви манбаларидан фойдаланади. Ўз навбатида 4,3 фоиз аҳолига ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади. 2024 йилнинг 6 ойлиги мобайнида юридик ва аҳоли истеъмолчиларидан жами 176,4 миллиард сўм маблағлар жамият ҳисоб рақамига келиб тушган бўлиб, шундан 12 фоиз (НДС) маблағ солиқлар учун йўналтирилган.

Президентимизнинг 2017 йил 16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва Истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларига асосан улар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасигача 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаши белгиланган. Бугунги кунда улар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий воситалардан фойдаланиш имконияти яратилган. Бироқ қарздорлик ҳолатлари жойларда ҳалигача мавжуд.  

Рейд давомида Ангрен шаҳридаги “Аппартак” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қарздор хонадонлар, аниқланган айрим шахсларнинг сув тармоғига ноқонуний уланишлари бўйича жойига чиқилди.

Хусусан, Дукентсой кўчаси, 119-уйда яшовчи фуқаро 2023 йил ноябрь ойидан бери ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган. Ҳолат бўйича текширув ўтказилганда ўз номига ҳисоб рақам очиш ва сув сарфи бўйича ҳисоблагич ўрнатиш ишларини якунига етказмаган. Истеъмолчига мажбуриятлари мутахассислар томонидан тушунтирилди. Шундан сўнг хонадон асосий сув тармоғидан узилиб, муҳрланди.

[gallery-18677]

Навбатдаги манзил Қайрағоч кўчасидаги 51 хонадон бўлди. Бу ерда фуқаро асосий тармоқдан ташқари ноқонуний уланиш борлиги аниқланди. Фуқаро бир неча ойдан бери масъулларга хонадони эшигини очмай қонуний жавобгарликдан яширинган. Бу бўйича мутахассислар тегишли мутасаддиларга хабар қиладиган бўлди.

Рейд давомида Дукент қўрғонидаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро ичимлик сувидан 1 миллион 800 минг сўм қарздорлик борлиги маълум бўлди. Ҳолат бўйича масъуллар томонидан тушунтириш берилди. Сўнг қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/xRNCeDQatVE" title="Suvning har qatrasi hisobli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан бери Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тоза ичимлик сувидан фойдаланиш, сув тармоғига ноқонуний уланишлар бўйича 160 дан зиёд ҳолатлар аниқланди.  

А.Мусаев, А.Алижонов, (сурат, видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувнинг ҳар қатраси ҳисобли (+видео)