Бухорода халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, OzLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари масъуллари ҳамда мутасадди ташкилот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов олиб борди.

Кун тартибидаги асосий масала “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар бўйича асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш, шунингдек, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, сув хўжалигида замонавий бошқарувни жорий қилиш бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Абдиевнинг ҳисоботи тингланди.

Кейинги пайтда давлатимиз раҳбарининг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарорига биноан вилоятдаги туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида 11 та “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилиб, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришга, сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этишни кенгайтиришга эришилди.

Соҳа ходимларининг cуғориш ишларига жиддий ёндашилганлиги туфайли вилоят бўйича жорий йилнинг дастлабки 5 ойида жами 586,9 минг гектарга яқин экин ерлари сувга қондирилиб, хусусан, шўр ювиш, нам тўплаш ва бошқа ишларда кутилган натижаларга эришилди.

Вилоятдаги Тўдакўл, Тозакўл ва Шўркўл сув омборлари бўйича ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳалар ва уларнинг амалдаги ижроси ҳам кутилган натижага эришиш имконини бермоқда. Олинаётган сув миқдорларининг сарфини камайтириш мақсадида 2024-2025 йиллар давомида бир қатор ишларни амалга оширишга киришилган.

Ҳозирги кунда олинаётган сув миқдорининг 36 фоизи техник ва табиий йўқотилмоқда. Ушбу сув йўқотишларни камайтириш ва олинаётган сувдан самарали фойдаланиш мақсадида тегишли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида вилоятидаги 11 та ирригация ва 1 та мелиорация объектларида қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Жондор туманидаги “Марказий Бухоро” коллекторига насос станцияси қуриш ишларининг тўлиқ якунланганлиги бунинг ёрқин далилидир.    

Йиғилишда бундан ташқари чет эл маблағлари ҳисобидан тегишли лойиҳалар доирасида бажариладиган ишлар, каналларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш, бетон қопламали каналларнинг улушини юқори даражага етказиш ҳисобидан сув тежамкорлигига эришиш, умуман сув хўжалигида замонавий бошқарувни жорий қилиш бўйича вилоятда амалга ошириладиган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан батафсил сўз юритилди.

Сўнгги йилларда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш юзасидан вилоятда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бироқ бу борадаги ишлар етарли эмаслиги йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилаётган ер майдонларининг сув манбаларига яқин бўлишини ҳисобга олиш, ички суғориш каналларидан фойдаланишда назоратни кучайтириш, сув тақчил бўлган ҳудудларда, айниқса, чўл зоналарида доривор ўсимликлар етиштиришни йўлга қўйиш, аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларида ерларни суғориш маданиятини оширишга қаратилган семинарлар ўтказиб бориш, аҳолининг сувни исроф қилмаслик, уни тежаб ишлатиш бўйича саводхонлигини ошириш каби таклиф ва тавсиялар ҳам илгари сурилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувдан оқилона фойдаланиш замон талабидир