Сув тозалаш иншооти таъмирланади
Питнак шаҳридаги сув ва оқова сув тозалаш иншоотлари реконструкция қилинади. Бу ҳақида Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳокимлигида ўтказилган лойиҳа консультанти “Ecostandart Expert” корхонаси ва жамоатчилик вакиллари учрашувида маълум қилинди.
Лойиҳага кўра, “Питнак” сув тозалаш иншоотининг кунлик қувватини 200 минг метр кубдан 400 минг метр кубгача ошириш, оқова сув тозалаш иншоотининг кунлик қувватини эса дастлабки босқичда 5 минг метр кубгача, кейинчалик эса аввал мавжуд бўлган 10 минг метр кубгача тиклаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.


Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан халқаро талаблар асосида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа 2025 йилгача якунланади.
Н.Бозорова, ЎзА