Шу кунларда Оққўрғон ҳамда Тошкент туманларида сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланиш бўйича амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Тошкент туманидаги Ғуломмаҳмуд ҳудудида жойлашган “ECO Drip” МЧЖ ер майдонида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди. 

Унда Сув хўжалиги вазирлиги мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вакиллари, фермерлар ҳамда сув хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга замонавий сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари, томчилатиб суғориш тизимлари, ер майдонларини лазер ускунаси орқали текислаш усуллари ҳақида амалий маълумотлар берилди. Шунингдек, “ECO Drip” МЧЖ томонидан фойдаланилаётган замонавий суғориш ускуналари намойиш этилди. 

– Эътиборлиси, бу каби чора-тадбирлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув йўқотилишини камайтириш, ер унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилади. Ўзаро мулоқотларда мутахассисларимиз ҳудуд деҳқон-фермерларига зарур тавсияларни бермоқда. Ишонаманки, келгусида бу борада кутилган натижаларга эришамиз, – дейди Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Қурбонов.

Тадбир якунида иштирокчилар сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш ва фермер хўжаликларида сув тежовчи тизимларни амалиётга кенг татбиқ этиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув тежовчи технологиялар самарадорлик гаровидир