Сув таъминотида қонун талаблари – бош мезон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан сув таъминотида қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш ишлари изчил олиб борилмоқда.
[gallery-3922]
Инспекторлар томонидан сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, сув олиш лимитлари ва режаларининг бузилиш ҳолатларига қарши курашиш бўйича жорий йилнинг январь-август ойларида 722 та назорат тадбири ўтказилди. Аниқланган 600 дан ошиқ қонунбузилиш ҳолатлар бўйича тегишли тақдимномалар киритилди. 334 та маъмурий чора кўрилиб, қўлланилган 106,8 миллион сўм жарималарнинг 59,2 миллион сўми ундирилди. Бундан ташқари 206 та ҳолат юзасидан тўпланган материаллар судларга, 2 та материал эса прокуратура органларига тақдим этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА