Сув таъминоти ходимлари тақдирланди
Конституция – тинчлик ва барқарорлик, эркин ва фаровон ҳаёт гарови. Мамлакатимиз эришган улкан ютуқлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Шу кунларда юртимиз бўйлаб Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа вакиллари давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 ноябрдаги тегишли фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланмоқда.
[gallery-9905]
“Ўзсувтаъминот” АЖнинг бир гуруҳ ходимларига ҳам ушбу эсдалик нишони тантанали топширилди. Тадбирда сўзга чиққан “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев барчани ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этиб, Бош қомусимиз сўнгги йилларда барча йўналишларда, шу жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ижобий ўзгаришларга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратганини таъкидлади.
Тадбирда шунингдек, ўзининг фаол меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди.
Нилуфар Бозорова, Ойбек Пардаев (сурат) ЎзА