Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбирда коммунал соҳасидаги қинғирлик фош этилди.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ назоратчиси вазифасида ишловчи, 1979 йилда туғилган М.А.(исм-фамилияси шартли) Самарқанд шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятлардан биридаги сув истеъмолида аниқланган камчилик учун 100 миллион сўм миқдорида жарима тайинламаслик эвазига корхона ходимларидан пул маблағи талаб қилиб, 800 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозир ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли борилмоқда.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири