Қарор ва ижро

Тошкент тумани Келес ҳудудида замонавий сув кўтариш иншоотлари фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров, ташкилотнинг “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари, соҳа мутахассислари ва ҳудуд фаоллари қатнашди. 

[gallery-19022]

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 3 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори доирасида жойларда махсус сув кўтариш иншоотларини бунёд этиш белгиланган. Шуни эътиборга олиб, жойларда мазкур иншоотларнинг ишга тушиши аҳолининг ичимлик суви таъминотини ошириш, сув муаммоси ва исроф бўлишини бартараф этишга хизмат қилмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, илгари Тошкент тумани аҳолисининг 78,9 фоизи ёки 18 минг 304 та хонадон жадвал асосида ичимлик суви билан таъминланган. Эндиликда лойиҳа ишга тушгач, бу кўрсаткич 92 фоизга етади ёки 21 минг 345 та хонадон доимий ичимлик суви билан таъминланади. Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган ушбу янги лойиҳаларнинг 1-босқич 4-пакетида “MESMER-EAST” масъулияти чекланган жамият томонидан 3 та – УРВ-2, УРВ-3 ва УРВ-4 сув кўтариш иншоотлари белгиланган режа бўйича ишга туширилмоқда. 

Жумладан, 1978 йилда ишга туширилган “Келес” сув иншооти қайта модернизация қилиниши туфайли энди 15 та маҳаллада яшовчи 40 минг 102 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминламоқда. Бунинг учун жойларда 49.01 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди ва махсус қути ичида ичимлик суви ҳисоблагичлари ўрнатиб берилди. 

Тадбир иштирокчилари амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, ишчи-мутахассислар билан суҳбатлашди. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув муаммоси бўлмайди