Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш бугунги куннинг долзарб талабидир.Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора- тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган видеоселекторда бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, Сув хўжалиги вазирлиги, ҳокимлар ва тегишли соҳа мутахассисларига топшириқ берилган эди.

– Очиғини айтиш керак, бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам сув ресурслари билан боғлиқ муаммолар кўп. Давлатимиз  раҳбари  бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш, уни бартараф этиш, энг муҳими, сув ва сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш  юзасидан сув хўжалиги тизимида фаолият кўрсатаётган ирригация ва мелиорация, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, деҳқон хўжаликлари, фермер ва кластер раҳбарларига аниқ йўналишларни белгилаб  берди, – деди Гулистон туман ирригация бўлими бошлиғи Азизбек Муҳаммедов.

Ана шу топшириқлар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг барча туманларида бўлгани каби Гулистон туманида ҳам 302 та фермер хўжалиги  ҳудудидан ўтган 120 километр тупроқ ўзанли канал ва ариқларни бетонлаштириш ишлари жадал суратларда давом эттириляпти.

Бунинг учун фермер хўжаликлари ишчи-хизматчилари ва уларнинг техника воситалари  сафарбар этилиб, туман ирригация бўлимида ташкил этилган навбатчилик штаби томонидан мониторинг олиб борилмоқда.

Энг асосийси, мазкур йўналишдаги ишлар нафақат Гулистон туманида, вилоятнинг барча ҳудудларида ниҳоясига етгач, сув ресурслари сарфи билан боғлиқ муаммога  чек қўйилади.Натижада фермер хўжаликлари экинлардан кўпроқ ҳосилдорликка эришиб, ўтаётган ҳар бир йилни яхши натижа билан якунлаб, тежалган сув ҳисобига  мўмайгина  даромадга эга бўлади.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ҳавзалари бетонлаштирилмоқда