Президент топшириғи амалда

Маълумотларга кўра, мамлакатимиздаги сув ресурсларининг 20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида эса сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда.  

Шу каби долзарб ҳолатларни инобатга олиб Президентимиз раислигида ўтган йил 29 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фо

йдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Бу соҳадаги муаммолар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилинди. Унга кўра, бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши таъкидланди.  

2024 йилда 1,5 минг километр, яъни 4 баробар кўп каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. Бу борада Тошкент вилоятида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, Пискент туманидан ўтувчи канал ва ариқларни бетонлаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, республикамизда бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 миллиард куб метр ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлмоқда.  

Пискент туманида ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида 2023 йилнинг декабрь ойида 3 километр канал, коллектор ва ариқларда бетонлаш ишлари олиб борилди. Жорий 2024 йилнинг январь-март ойларида эса жами 81 километр узунликда сув йўлларининг бетонлаб таъмирланиши режалаштирилган. Бунга ҳудуд фермерлари ҳамда сув хўжалиги ходимлари, зарур техника воситалари сафарбар этилган.  

Тошкент вилоятининг Чирчиқ – Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги барча туман ирригация бўлимларида сув исрофини олдини олишга бағишланган семинар ташкил этилмоқда. 2024 йил вегетация мавсумига қадар ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Асосий эътибор сув тежовчи технологияларни янада кенгроқ жорий этиш, бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этишдир.  

– Бугунда вилоятда  12 минг километрдан зиёд ички канал ва ариқлар мавжуд бўлиб, вегетация мавсумигача салкам 1 минг 300 километр канал ва ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган, – дейди ҳавза бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Қурбонов. – Бу борада манзилли  дастурлар амалиётга татбиқ этилмоқда.  Айни кунларда Бўка, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ва Пискент туманларидаги ички канал ва ариқларни бетонлаштириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув - бебаҳо неъмат