Сув асло текин эмас. Бугунги кунда тоза ичимлик суви муаммоси бутун дунёда долзарблигича қолмоқда. Бу эса ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш зарурлигини билдиради.

Ҳудудлардаги сув таъминоти корхоналари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатилади. Ва, албатта, ўзаро тузилган шартномага асосан истеъмол қилинган сувга белгиланган нархларда ҳақ тўланади. Аммо шундай истеъмолчилар борки, етказиб берилган сувга ўз вақтида ҳақ тўлашмайди ёхуд турли баҳоналарни рўкач қилган ҳолда тўлов вақтини кечиктиришади. Аслида сувга белгиланган лимит учун олдиндан ҳақ тўлаш тизими жорий этилган.  

Ичимлик суви ва канализация хизмати учун олдиндан ҳақ тўлаш қонунчилик билан тартибга солинган бўлишига қарамай, қонун ҳужжатларига нописанд қараётган истеъмолчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. “Навоий сув таъминоти” МЧЖ ходимлари томонидан эса ҳудудларда дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.  

[gallery-16348]

Биргина Кармана туманидаги истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 14,5 миллиард сўмдан ошган. Шундан 800 миллион сўми юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.  

– Ҳозирги кунда туманимизда 930 та юридик истеъмолчилар мавжуд, – дейди “Навоий сув таъминоти” МЧЖ Кармана туман бўлими масъул ходими Маҳбуба Йўлдошева. – Улар билан ўзаро тузилган шартномага асосан лимит асосида ичимлик суви етказиб берамиз. Кўпчилик истеъмолчиларимизда қарздорлик мавжуд. Ушбу қарздорликларни ундириш мақсадида вилоят ташкилотимиз ходимлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Ишчи гуруҳи тузилган. Биргаликда рейдлар ташкил этмоқдамиз. Қарздор ташкилотлар масъуллари огоҳлантирилмоқда. Берилган муддат ичида шартнома шартларини бажармаган – қарздорликни бартараф этмаган 5 та ташкилот сув тармоғидан узилди. Истеъмолчилар тармоққа қайта уланиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўловни амалга ошириши керак бўлади.  

Рейд тадбири давомида бир қатор юридик истеъмолчиларнинг аксариятидан қарздорлик суммалари ундирилди. Жумладан, “Асл орзу” ва “Дўстлик омад бизнес” оилавий корхоналари, “Камаз трак сервис” МЧЖ кабилар мавжуд қарзини ортиғи билан тўлади. Аммо айримлари эса...  

Қонунчиликда истеъмолчилар ичимлик суви учун тўловларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар олдиндан амалга ошириши лозимлиги белгилаб қўйилган. Аслида муқобили йўқ бўлган сувдан фойдалангандан сўнг, унинг ҳақини ҳам тўлаб қўйиш барчамиз учун виждон иши бўлиши керак эмасми!?  

<iframe width="928" height="522" src="https://www.youtube.com/embed/KZ2zZIoWGsE" title="Suv aslo tekin emas" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат,видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув асло текин эмас (+видео)