Сурхондарёнинг энг фаол аёллари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида “Йил аёли” танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида сараланган 14 нафар аёл қатнашди.
Танлов мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадига қаратилган.
[gallery-9698]
Ғолиблар “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” каби 8 номинация бўйича аниқланди.
Тадбир доирасида “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ҳам ўтказилди. Унда “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ дастур” каби номинацияларда ғолиб ташкилот аниқланди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА