Халқимиз азалдан кўчат экиб, боғ яратишни савобли юмуш ва эзгу иш, мусаффо табиат, осуда ҳаётни бебаҳо неъмат, деб билади. Боғ ва гулзорларни парваришлашдан, болдек ширин мевасию гуллар ифоридан, теварак-атрофнинг яшиллигию, тоза ҳавосидан завқу шавқ олиб яшашни хуш кўради.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳам кўп минг йиллик ноёб қадрият ва тутумларимизни қайта тиклаб, юртимиз қиёфасига ўзгача файз, гўзал тароват бағишлаётгани, ёш авлод онгу шуурида она табиатга меҳр уйғотаётгани барчага бир олам қувонч улашаётир. Халқимизда обод, тинч ва тўкин Ватанда яшаётганидан фахр–ифтихор туйғусини юксалтирмоқда.

Мамлакатимиз жанубида япроқлари сарғайиб, дов-дарахтлар уйқуга кета бошлаган шу кунларда сурхондарёликлар ҳам белини маҳкам боғлаб, яшил маконлар барпо этишга пешвоз чиқмоқда. Табиатсевар ёшу кекса кўнгиллилар маҳалла ва йўл бўйлари, ташкилот, корхона, муассасалар атрофи ва бўш турган ерларга турли дарахт ҳамда бута ниҳолларини қадаётир. Янги боғ ва гулзорлар ташкил этилмоқда.

Воҳани яшилликка буркаш учун вилоят ўрмон хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари 12 миллион донадан ортиқ мевали-– манзарали дарахт кўчати етиштирмоқда. Кузги мавсумда жойларда 6 миллион 800 минг дона кўчат экиш мўлжалланаётир. Ана шу кўчатнинг қарийб 25 минг донаси вилоят, туман ва Термиз шаҳри ҳокимликлари боғига ўтқазилади. 

Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида 40 гектар майдон ажратилиб, “Ҳокимлик боғи” барпо этиш режалаштирилган эди. Шунингдек, 14 та туман ва Термиз шаҳри ҳокимлиги боғлари учун ҳам ер майдонлари ажратилиб, кузги кўчат қадашга тахт қилингач, уюшқоқлик билан кўчат ўтқазиш бошланди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида бўлиб, 40 гектар майдонда ташкил этилаётган “Ҳокимлик боғи”га илк кўчатни қадади. Шу ердан ҳудудларда ташкил этилаётган “Ҳокимлик боғ”лари иштирокчилари билан видеоконференцалоқа шаклида мулоқот қилиб, ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос кўчатларни танлаб, бамаслаҳат экиш, ҳар бир кўчатнинг сифатли ўтқазилиши ва вақтида парваришлаш юзасидан таклиф ҳамда тавсияларини берди.

– Президентимиз раислигида шу йил 11 октябрь куни туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борадаги муҳим вазифалар белгилаб берилди,–деди вилоят раҳбари.– Шунга мувофиқ биз ҳам сизлар билан бамаслаҳат режани баланд олдик. Бугун экаётган бу ниҳолларни вақти келиб, мен қадаган эдим, дея фахрланасиз. Дунёда юз бераётган экологик муаммолар юртимизда кўпроқ кўчат ўтқазиб, яшил боғлар яратишни тақозо этмоқда. Биз бу ишни бугун қилмасак, келажак авлод олдида қарздор бўлиб қоламиз. Табиатимизни асраб-авайлаб, фарзандларимизнинг ҳам обод ва фаровон ҳаёт кечириши учун кўпроқ кўчат ўтқазишимиз, теварак-атрофни яшилликка буркашимиз лозим. Бунда ҳар бир кўчатнинг экиш сифатига эътиборли бўлишимиз, уни парваришлашга меҳр билан ёндашишимиз керак. Ана шунда бугун асос солинаётган бу боғлар энг кўркам, энг баҳаво яшил маскан бўлади.

Маълумотларга кўра, вилоятда кузги мавсумда кўчат ўтқазилиши режалаштирилган майдонларга воҳа иқлимига мос 20 турдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари қадалади. Бўлғуси баҳорда янги экилган япон сафораси, каталпа, қайрағоч, терак, эман, павловния, чинор, заранг, акация, игна баргли дарахтлар кўкка бўй чўзиб, атрофга гўзаллик, кўнгилларга қувонч бағишлайди. Кеч кузгача янги тутзор ва пистазорлар, мевали боғлар барпо этилади.

Олтинсой инновацион туманида кузги мавсум учун 470 минг туп дарахт кўчати ўтқазиш мўлжалланмоқда. Бу кўчатларнинг 30 минг тупи умумфойдаланувчи автомобиль йўли ёқаларига, 133 минг 202 тупи экин майдонлари четларига ҳимоя зоналари, яъни иҳота мақсадида, 3 минг 798 тупи соғлиқни сақлаш муассасалари ҳудудига, 100 минг тупи маҳаллалар ва аҳоли хонадонларига, беш минг тупи таълим муассасалари ва бошқа корхона, ташкилот, муассасалар ҳудудига қадалади. Ботош маҳалласида ташкил этилаётган 6,5 гектар майдондаги “Ҳокимлик боғи”га 10 минг 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади.

– Юртимизда “Яшил макон” лойиҳаси бошланганидан буён бу жараёнда иштирок этиб, кузатиб келяпман, – дейди Олтинсой тумани “Халқ ва ҳаёт” газетаси бош муҳаррири Нормурод Темиров. – Бу йилги кўчат экиш мавсумига ёшу кекса бошқача шашт билан киришди. Демак, лойиҳа нафақат, ҳудудларни яшил бойликка буркаш, балки ёшларнинг она табиатга меҳрини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Бу йилги мавсумнинг яна бир аҳамиятли жиҳати – “Ҳокимлик боғи”да кўчатлар қатор ораларига пешма–пеш тўқсонбости усулида пиёз экилиб, ердан унумли фойдаланиш чораси кўрилмоқда.

Таомилга кўра, яхши ният ва эзгу тилаклар ила барча “Ҳокимлик боғ”ларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишга киришилди. Қош қорайиши билан олтин фаслнинг майин шабадаси эсаётган вилоятда сокин сепалаган куз ёмғири ерга қадалган кўчатларни оҳиста силаб, кўп миллатли халқимизнинг улуғ ният ва эзгу тилакларига камарбаста бўлди... Келгусида мафтункор манзарага эга бўладиган “Ҳокимлик боғ”ларига турли мевали – манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш бошланган. Воҳанинг Термиз шаҳри ва барча туманларида яшил маконлар яратиш кўтаринки руҳда аҳиллик билан давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёликлар кузда 6 миллион 800 минг донадан ортиқ кўчат ўтқазади