Сурхондарёлик судьялар баҳслашди
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Сана муносабати билан Термиз шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари спортнинг шахмат, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.


Бу ҳақда ЎзАга хабар берган Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Асқар Қудратовнинг таъкидлашича, вилоят судларида спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.



Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири