Мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Сурхондарё вилоятида ҳам пухта ҳозирлик кўрилди.

Шу кунларда 9–Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги сайлов участкаларида сайлов куни яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар муддатидан олдин овоз бермоқда.  

–Сайловчиларнинг муддатидан олдин ўз хоҳиш-иродасини билдириши Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгилаб қўйилган, – дейди 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси А.Хўжақулов. – Муддатидан илгари овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланиб, сайловдан уч кун олдин тугалланади. Миллий қонунчилигимизга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 20 июндаги қарори билан муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь кунида бошланиб, 5 июль куни якунланиши белгиланди. Бу жараённи ўтказиш сайловчилар, кузатувчилар эътиборига оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали етказилди. Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан 17:00 га қадар амалга оширилади. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнини юқори савияда ўтказиш учун ҳар бир сайлов участкасига етарли миқдорда сайлов бюллетени етказиб берилди.

Мамлакатмизда Қурбон ҳайити нишонланаётган шукуҳли кунларда Сурхондарё вилоятидаги 861 та сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароит яратилган. Сайлов куни яшаш жойида бўлмайдиган фуқаролар белгиланган вақтда келиб, муддатидан олдин ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этмоқда. Жумладан, сайлов куни Бойсун туманидаги 1-касб-ҳунар мактабида жойлашган 11-сайлов участкасида Газа маҳалласида яшайдиган 2 минг 300 дан ортиқ сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг 41 нафари сайловларда илк марта қатнашаётган ёшлардир. Мазкур сайлов участкасида ҳам сайловчилар муддатидан олдин овоз бермоқда.  

–Участкамизда 11 нафар аъзодан иборат комиссия фаолият юритмоқда,–дейди 11- участка сайлов комиссияси раиси Рўзигул Холмўминова.– муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори савияда очиқ, ошкора ўтказиш учун барча қулайлик мавжуд. Ўқув семинарларида билим ва кўникмамизни оширдик. Етарли сайлов бюллетени олдик. Муддатидан олдин овоз бериш бошланган дастлабки кундан маълум сабабларга кўра сайлов куни маҳалламизда бўлмайдиган фуқароларимиз келиб, эмин-эркин ўз хоҳишини билдириб кетмоқда. Шу пайтгача 9 нафар сайловчи конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, муддатидан олдин сайловда иштирок этди.

Газа маҳалласида муддатидан олдин овоз берганлар сафида Нигора Чориева ҳам бор. Сайлов куни ҳудуддан олис туманлардан бирига совчиликка йўл олишни олдиндан режалаштириб қўйган онахон 9 июлда сайлов участкасига келолмаслигини айтиб, комиссия аъзоларига мурожаат этди. Бу масала белгиланган тартибда ҳал этилиб, Нигора Чориеванинг муддатидан олдин овоз бериши учун зарур шароит яратилди.  

– Сайлов қизғин ижтимоий-сиёсий жараён,– дейди Н.Чориева.–Унда ҳар бир сайловчининг овози муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёндан самарали фойдаланишимиз Асосий қонунимизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Шу боис давлат раҳбари сайлашда қатнашиш ҳуқуқимдан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз бердим. Президентликка номзодларнинг дастурлари, мақсадлари билан танишиб, ўзимга маъқул тўхтамга келдим. Сайлов куни маҳаллада бўлолмаслигим туфайли муддатидан олдин овоз бердим.  

9– Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги сайлов учатскаларида 9 минг 645 нафар комиссия аъзоси фаолият юритмоқда. Барча сайлов участкаларида аҳоли муддатидан олдин овоз бериш вақти билан таништирилган. Муддатидан олдин овоз бериш 5 июлгача давом этади.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик сайловчилар ҳам муддатидан олдин овоз бермоқда