Сурхондарё вилояти пиллакорлари 35 минг 547 қути ипак қуртидан 2 минг 286 тоннадан ортиқ хомашё йиғиб олиб, шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

Мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор соҳани ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг шу йил 3 майдаги “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳам пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини янада яхшилаш, хомашё базасини кенгайтириш, пилла етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаб, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали янги иш ўринлари ташкил этишда муҳим омил бўлмоқда. Ипакчиликнинг озуқа базаси ҳам мустаҳкамланиб бораётир. Жумладан, ипак қурти боқишда бой тажрибага эга вилоятнинг тутчилик хўжаликлари 3 миллион 800 минг, пиллачилик кластерлари 2 миллион 900 минг ва аҳоли томорқасида 6 миллион туп тут парваришланмоқда.  

Жорий йилда 3 минг 880 та фермер хўжалигининг 23 минг 550 пиллакори ва 8 минг 650 касаначи билан ипак қурти боқиш учун шартнома тузилган эди. Уларнинг бетиним меҳнати ўз самараларини берди. Воҳа иқлимига мос янги навларни хориж тажрибаси асосида парваришлаган пиллакорлар ҳар қути ипак қуртидан ўртача 60 килограммдан ҳосил олди.  

Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик пиллакорлар зафар қучди