Бойсун тумани Гуматак қишлоғи аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари тоғли ҳудуддаги сойга баҳор фасли сел келганда қишлоқ марказига қатнашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган эди. Шу қишлоқда яшайдиган Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев таклифи ва молиявий кўмаги билан одамлар учун ушалмас орзуга айланган кўприк бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Гап шундаки, саховатпеша отахон муқаддас Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини тоғли қишлоқда замонавий кўприк қурилишига сарфлади. Бундай эзгу ишга туман ҳокимлиги ҳам бефарқ қараб турмади. Ҳомийлик асосида кўприк учун мустаҳкам темир-бетон материалини етказиб берди. Натижада сой устида ёғин-сочинли кунларда нафақат пиёдалар балки, оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилди.

Мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, “Дуоба” маҳалласи фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тантанали тадбирда мамлакатимизда қадимдан йўл, кўприк қуриш энг савобли амаллардан бири сифатида эътироф этилиб, бундай инсонлар меҳнати алоҳида улуғлангани ҳақида сўз юритилди. Чунки, бу каби қурилишлар одамларнинг мушкулини осон, манзилини яқин қилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Кўприк қурилишида бош бўлган саховатпеша ва ташаббускор депутатга  миннатдорлик билдирилди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамқишлоқларининг узоғини яқин, мушкулини осон қилган депутат Рамазон Абдуллаев меҳнатини алоҳида эътироф этиб, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик ташаккурномасини топширди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик отахон Ҳаж зиёратига жамғарган маблағини кўприк қурилишига сарфлади