Термиз шаҳридаги Хотира майдонида муддатли ҳарбий хизматга отланган бир гуруҳ мард, жасур ўғлонларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, кенг жамаотчилик вакиллари, аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тантанали тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник П. Сативалдиев Миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тинч, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр юритди. Чақирилувчиларнинг Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан ўташига омад тилаб, уларнинг Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз жасоратига содиқ бўлишига катта ишонч билдирди. 

–Бугун ўғлим Отабекжон ҳам бошқа тенгдошлари қатори муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўташга йўл олмоқда,–дейди ангор туманилик Муҳаббат Навбатова.–Бу оиламиз учун шараф. Фарзандларимизнинг конституциявий бурчини ўташ учун йўл олгани биз, оналарга 8-март –Ҳалқаро хотин-қизлар байрами учун муносиб совға бўлди. Очиқ танловда Отабекжоннинг барча босқичлардан муваффақиятли ўтиб, эгнига ҳарбий либос кийгани билан бир умр фахрланамиз.

Ватан ҳимоясига отланган аскарларга ҳарбий оркестр куй садолари остида “Армия–ҳаёт мактаби” китоби, санитария-гигиена воситалари топширилди. 

–Ватан тинчлиги, юрт тўкинлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч,–дейди Термиз тумани мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиси, муддатли ҳарбий хизматчи Санжар Жўраев.

– Ана шу вазифани адо этиш орзуси билан ўтган йили дастлабки босқичда туман тиббиёт ходимларининг кўригидан ўтдим. Кейин жисмоний тайёргарлик бўйича назорат синов машқларини топширдим. Куч тузилмалари суҳбатидан ўтиб, вилоятга йўлланма олдим. Бу ерда тиббий кўрикдан ўтгач, раҳбарият Кенгаши суҳбатида бўлдим. Очиқ, ошкора танлов асосида саралаб олинганлар сафида муддатли ҳарбий хизматга жўанаётганимдан қувончим чексиз. Энди Жиззах вилоятида юртимиз осайишталиги, халқимиз тинчлиги ва обод ҳаёт учун хизмат қиламан. Зиммамга юклатиладиган барча вазифаларни аъло даражажа бажариб, ота-онам бағрига ёруғ юз билан қайтишга сўз бераман. 

Тадбир якунида хизматга йўл олган аскарларга ош тарқатилди. Саньаткорларнинг қизиқарди концерт дастури намойиш этилди.

Шу куни ўғлонлар Термиз темир йўл вокзалидан тантанали кузатилди. 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик ўғлонлар муддатли ҳарбий хизматга йўл олди