Сурхондарё вилояти ғаллакорлари товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақида ЎзАга вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йил ҳосили учун вилоятда 2 минг 278 фермер томонидан 89 минг 300 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Об-ҳаво ноқулай келган бу йилги шароитда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини меҳр билан парваришлаган деҳқонлар мўл ҳосил тўплади.  

Донни нобуд қилмай, тез, сифатли ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд тузилиб, 301 та юқори унумли комбайн, 1 минг 275 та ташиш техникаси, 130 та трактор тиркамаси мавсумга шайланди. Техникаларга сифатли, тезкор хизмат кўрсатадиган 127 та кўчма устахона, 81 та ёқилғи ташиш техникаси тахт қилинди. Комбайнчилар учун барча шароит яратилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Қисқа кунларда дон корхоналарига 210 минг 246 тонна товар дон сотилиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарилди.

Ғаллакорлар эришган улкан ютуққа Қумқўрғон туманидаги “Элобод зиёси”, Шеробод туманидаги “Шайманбобо”, Ангор туманидаги “Умид шох Ангор”, Музработ туманидаги “Амирқулбобо КАА”, Жарқўрғон тумунидаги “Панжи Умид Бунёд”, Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжаликлари ҳар гектар майдондан 100-109 центнердан, бошқа илғор фермер хўжаликлари юз центнергача сара дон йиғиб олиб, салмоқли ҳисса қўшди.  

Ғаллакорларнинг бундай салмоқли ютуқларни қўлга киритишида кластер тизими жорий этилгани, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиб, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги доннинг фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинаётгани ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Бу йил вилоят ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон олишни мўлжалламоқда. Ғаллачиликда бой тажриба тўплаган вилоятда ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.

Х.Маматрайимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик ғаллакорлар зафар муборак!