Сурхондарё вилоятидаги “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида жойлашган “Termez Gold Production” масъулияти чекланган жамияти хорижга илк маҳсулотларини жўнатди.

Шу муносабат билан вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И. Ғуломов ва бошқарма масъул ходимлари мазкур корхонада бўлиб, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашди. Президентимизнинг жорий йил 26 июндаги “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 июлдаги “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.  Мамлакатимизда саноат тармоқларини модернизация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва миллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорларига олиб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва яратилаётган қулайликлар, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида фикр алмашди. Таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Вилоятда янги турдаги тайёр маҳсулотни экспорт қилишни йўлга қўйган корхона қиймати 3,3 миллион долларга тенг заргарлик буюмларини Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдан хорижга заргарлик буюмлари экспорти бошланди